Main menu

Босмачилик миллий манфаатларга хилоф эди. Профессор Атахон Сайфуллоевнинг «Жумҳурият» газетасидаги мақоласи қайта нашри

Оммавий ахборот воситалари – газеталар ва интернет сайтларида босмачилик ҳаракатлари ва қӯрбошилар шахсияти ҳақида турли фикру мулоҳазалар ёритилади. Босмачиларнинг Шӯролар ҳокимиятига қарши жангини «Бухоро халқининг инқилобчиларга қарши кураши» сифатида шарҳлайдиган ва босмачилар «пешволари»ни «миллий қаҳрамон» сифатида кӯришни истовчи ақидалар ҳам мавжуд. Бу, албатта, тарихий воқеалар ва босмачилар сиймосига бир томонлама, нотӯғри ва субъектив нигоҳдир. 

Ҳақиқат каминанинг назарида шуки, босмачилик амир Олимхон Афғонистонга қочганидан кейин Шӯроларга қарши ҳаракат сифатида вужудга келди. Шу сабабли, болшевикларга қарши моҳият касб этди. Асосий мақсадлари Бухоро амирлигини қайта тиклаш ва амирни қайтариб келишдан иборат бӯлган босмачилар ҳар бир хайрихоҳ шахс ва янги ҳукуматга тарафдор кучларни нобуд этишарди.
Бу ҳаракатларга меҳнаткаш халқ ҳам кӯп нобуд бӯлиб, фожиа ҳам шунда эди. заҳматкашлар босмачилар билан ҳеч қандай муносабатга эга бӯлмай, уларга нисбатан кӯнгилларида нафрату адоват уруғини ундиришарди. Зеро, босмачилар уларнинг мол-мулкларини талон-тарож қилишиб, уларга тарафдорлик қилмаган ҳар бир кишининг бошини кесишарди.
Босмачилар ким эди? Энг аввало, улар Бухоро амирлиги давлати амалдорлари бӯлишиб, аввалги мансаб ва салтанатни қайта тиклашни исташарди. Амирнинг ӯзи Бухоро амирлиги устувор ва абадий қолиши учун фидойи хизматкор сифатида ҳаракат қилган босмачилар икки саркардаси – Иброҳимбек ва Давлатмандбек ҳақида эсдаликларида шундай ёзган: «Ҳисор вилоятидан мазкур вилоятга Шарқий Бухоро ӯзбеклар жамоасидан Мулло Муҳаммад Иброҳимбек ва Далватмандбек девонбеги лашкарбоши эди, Бухоро давлатига муносиб хизмат ва содиқ фидойилик қилиб, бу ожиз банданинг розилигига эришган эди.
Ушблу лашкарбошиларни ҳузуримга чорлаб, ожиз банда Кобул доруссалтанатига бориб, ёрдам тараддудига ҳаракат қилишим топшириғини бердим. Агар менга бирон жойдан ёрдам етиб келса, унинг бошланиши кӯриб келгунича, Сизлар ӯз аскарларингиз ҳамроҳлигида душманнинг олдини олиб туринг». 
Иброҳимбекнинг отасида ҳам Бухоро амирлиги ҳукумати амалдорларидан бири бӯлиб, номи Чақабой эди. У ёшлигида отасининг паноҳида ӯғрилигу қаллоблик билан шуғулланарди. Айнан амир Олимхон аввал Иброҳимбекка қоровулбеги, сӯнгра тӯп уриш ва лашкар қӯшинлари бошлиғи мири унвонини берди. Амир қочиб кетганида, у Шарқий Бухорода – бугунги Тожикистон маркази ва жанубида босмачилик ҳаракатини ташкил қилди. Қочқиндаги амири билан мунтазам мактуб ва ӯз одамлари воситасида алоқада бӯлиб, халқни талон-тарож қилган ҳолда, амирига катта маблағ жӯнатарди ва ундан қурол-аслаҳа оларди.
Иброҳимбек қӯрбошилар ва бошқа босмачилар бошлиги бӯлгани сабабли, турк генерали Анварпошо ва унинг шерикларини қочқиндаги амир вакили сифатида пешвоз олди. Анварпошо бӯлса, 2921 йили амирлик ҳокимиятини тиклаш учун аввал Бухорога келди ва у ердан унинг номуборак қадами Шарқий Бухорога етди.
Амир Олимхон ёзади: «Мен бу хабарни эшитиб, Ибрлҳимбекка Анварпошо курашда тадбирли ва ишбилармон бӯлиб, Сиз унинг иззат-ҳурматини жойига қӯйган ҳолда, ислом миллати хизмати истагида бӯлса, олий зотимиз томонидан хизмат ваколати ва бӯлмаса, яхшилик билан дарёдан ӯтказиб, бу томон йӯналтиринг, дея фармон ёздим. 
Анварпошо «ислом миллати хизмати»ни бажо келтиришни қабул қилиб, Иброҳимбек билан қизил аскарлар ва тожик халқига қарши жанг қилди. Унинг мақсади исломни ҳимоялаш ва заҳматкашларни «кофир болшевиклар» асоратидан озод этиш эмасди, балки асосий мақсади Ғарб мамлакатлари бузғунчи кучлари ёрдами билан Марказий Осиё, Афғонистон, Эрон, Кавказорти, Қрим ва Туркия ҳайъатида «Буюк Туркия султон»лиги империясини ташкил этишдан иборат эди. Иброҳимбек ушбу халқаро можарочи шахсида паноҳ топиб, Ҳисор вилоятига ҳужум қилди. Хазина ва ҳарбий қуролларни қӯлга киритгандан кейин Ҳисорни ӯзига марказ қилиб олгандан кейин Денов, Бойсун, Ғузор, Шеробод, Қарши томон ҳаракат қилиб, қаллоблик, ӯғрилик ва қотилликни авж олдирди. У бу «ютуқлари»дан амирни огоҳ қилиб турди.
Анварпошо ӯх мақсадига эришмади ва 1922 йилнинг 4 августида Хатлон вилоятининг Обдара қишлоғида халқнинг ёрдами билан қизил аскарлар томонидан ӯлдирилди. Иброҳимбек амирнинг қӯллаб-қувватлашида қатлиом ва ӯз қаллобликларини давом эттирди. Аммо аскарлар ва қизил таёқчилар зарбаларига тоб бермасдан, 1926 йилнинг июн ойида Афғонистонга қочди. У ӯша ерда Олимхон ва бошқа хорижий тарафдорлари ёрдамида янги куч йиғиб, 1931 йили яна Тожикистонга қайтди. Бироқ, бу дафъа ҳам қаттиқ шикаст еди. Муҳим Султонов (1894-1975) бошчилигидаги халқ ихтиёрийлари гуруҳи – Ватан қӯриқчилари Иброҳимбек кучларини тор-мор этиб, унинг ӯзини 1931 йилнинг 23 июнида Хожабулбулон қишлоғида майиб қилишди ва асир олишди.
Тарихий ва бадиий адабиётда босмачилар чеҳраси турли танглар билан инъикос эттирилган. Амир Олимхоннинг амир вакили генерал Ҳожи Юсуф Муқим-бийнинг ҳаракатлари билан чоп этилган «Тарихи ҳузн-ал-милали Бухоро» эсдаликларида босмачилар сардорлари Иброҳимбек, Давлатмандбек, Мулло Абдулқаҳҳор, Анварпошо таърифланган. 
Муҳаммадали ибн Муҳаммадсаид Балжувонийнинг «Тарихи нофеъий» (1923-1927) асари Бухоро инқилоби ва босмачиликка оид қимматли тарихий манба ҳисобланади. Муаллиф Бухородаги тартибсизликлар, амирнинг қочиши ва босмачилик авж олганининг шоҳиди эди. У шундай ёзади: «Амир Олимхон мағлуб бӯлиб, Ҳисор томон қочганида, жангдан қочган баъзи аскарлар амир мағлубият бӯлган кундаёқ қаллоблик ва босмачиликни ижро этишганди. Амир билан бирга кетган баъзи одамлар ҳам қайтиб келишиб, босмачиликни ташвиқ этишарди». 
Амирнинг уч-тӯрт ойдан кейин Ватанга қайтган шериклари орасида Ҳисор ҳокими Авлиёқул девонбеги, Дониёл Иноқ, Мулло Абдулҳаким Савлат – Шеробод қозиси, ғиждувоний қоровулгеи Абдулло бойвачча, Мурод Паҳлавони Пайкандий ва бошқалар бор эди. Улар ӯғри ва босмачига айланишиб, халқни талон-тарож қилишди. Муҳаммадали «улар ҳарбий ва аскар бӯлиш воситасида, жамоа-жамоа бӯлишиб, мамлакатни ӯз шаҳвоний нафси асирига айлантирганликларини» ёзади.
«Тарихи нофеъий» эгаси Анварпошо фаолиятининг икки жиҳатини таъкидлайди: биринчиси, босмачиларни ягоналигини таъминлаш учун уларни бирлаштириш ва иккинчиси, иқтидорли бӯлишлари учун қурол-яроқ билан таъминлаш. Шу маънода муаллиф Анварпошо ҳақида ёзади: «Маълумки, Анварпошо босмачи бӯлган замонда Туркистон вилояти барча босмачилари тараққий топди. Шӯролар Ҳукумати ҳам катта хавфга эга эди ва Қошғару Афғонистон вилоятида ҳам ӯша даврда босмачилар тараққий этди. Зеро, Анварпошо ташқи давлатлардан уларга жанг қурол-яроқларини келтириб, ёрдам берган. Анварпошонинг ӯлимидан кейин барча босмачилар мағлуб бӯлиб, йӯқ бӯлиб кетишди». 
Муҳаммадали босмачилар воқеаларини шундай ӯтинч билан якунлайди: «Илоҳо, диёримиз Туркистонни босмачи балоси ва ноҳақ хунрезликлардан сақлагин!».
Босмачиларнинг бегуноҳ аҳолига нисбатан қонхӯрликлари, зулмлари, жабру ситамларининг шоҳиди бӯлган давлат ва жамият арбоблари улар ҳақида қаҳру ғазаб билан ёзишиб, уларнинг қочоқ амир билан бирликларини таъкидлайдилар. Тожикистон инқилоб комитетининг биринчи раиси Абдуқодир Муҳиддинов Абдурауф Фитратнинг «Амир Олимхон ҳукмронлиги даври» (1930) китобига сӯзбошисида шундай ёзган эди: «Анвар, Иброҳим, Фузайл ва бошқа босмачилар амирнинг номидан ишлашди, халқни талон-тарож қилишди ва ӯғрилик ҳиссаларидан ҳамиша амирнинг ҳақини етказиб беришарди. Кобулда ҳам амирнинг айшу ишрати намояндалари талон-тарож қилган моллардан таъминланарди. Тожикистон халқи уларнинг босмачилик зарарлари, хиёнат ва жиноятларини ӯз кӯзлари билан кӯриб, қизил аскарлар ёрдамида Тожикистон тупроғини босмачиларнинг нопок қадамидан тозалашганида, амирнинг «сиёсий фаолияти» бозори ҳам сусайди». 
ХХ асрнинг 20-йилларидан бугунги кунгача тожик бадиий адабиётида босмачиларнинг бузғунчиликлари мавзуси тасвирланган ва тадқиқ этилган. Садриддин Айний «Бухоро манғит амирлари тарихи» (1922) асарида Фарғона ва Шарқий Бухоро босмачилари қӯшилганликларига ишора қилиб, уларнинг талон-тарож ишлари ҳақида шундай ёзган: «Амирнинг сафарида ёрдамга тайёр бӯлган амир аскарлари, Фарғона ғазоталаблари ва босмачилари Ҳисор аҳолисини талон-тарож этишиб, жонларига қасд қилишарди. Шунинг учун, аксарият аҳоли баланд тоғларга қочиб, шаҳар ва қишлоқлар бӯшаб қолганди». 
Устоз Айний босмачилар биринчи марта Фарғонада пайдо бӯлиб, йӯлдан урувчилар, ӯғрилар ва қаллоблар ҳисобланганликлари, аксарияти халқ намоз ӯқиётганда уларнинг мол-мулклари ва бошқа бойликларини ӯғирлашганини ёзади. У ӯзининг «Шӯълаи инқилоб» журналида чоп этилган «Фарғона босмачилари кимлар?» (1921 йилнинг августи), «Фарғона босмачилари билан қандай курашиш керак?» (1921 йилнинг сентябри) ва «Самарқандда ӯғрилик ва қаллоблик» (1921 йилнинг сентябри) мақолаларида босмачилар ҳаракатининг халққа қарши мазмун-моҳиятини ошкор этиб, уларнинг манфур башарасини халққа кӯрсатиб беради.
«Босмачилар дин ҳомийчи, мухторият истовчи ва меншевик эмас, балки энг аввало, ғаддор ӯғри ва қонхӯр қаллоблардир,- ёзган эди устоз Айний. –Шу сабабли, улар Эрга шва Муҳаммадаминбек аҳдидан шу кунгача ӯзаро рақобатлашиб, ӯзаро кураш олиб боришарди. Шунингдек, улар шариатнинг биронта амрига зоҳиран бӯлса-да риоя этмасдан, ҳамиша ёшлар ва хотин-қизларни зӯравонлик билан атрофига йиғиб, фуқаролар номусини поймол ва мулкларини раҳмсизларга тарож қилишарди. Кейин уларнинг оддий ӯғри эканликлари маълум бӯлди». 
Садриддин Айний Самарқандда мутаассиб уламолар саъй-ҳаракатлари билан ташкил топган «Шӯрои исло» бузғунчи жамиятини танқид остига олади. Зеро, у шаҳар ҳукуматини қӯлга олиб, маъмурий идора ишини ӯғрилар қӯлига топширди. Ӯғрилар қуролланганларидан кейин, ҳар қандай йӯл билан халқ молини тарож қилиш, ҳовлиларни ӯмариш, расталару шаҳар бозорларига ҳужум уюштириб, дӯконларни талон-тарож қилишди. Ӯша ӯғрилар Шарқий Бухорода босмачи бӯлишди.
Устоз Айний тарихий «Дохунда» романида босмачиларни табақаларга ажратиб, уларнинг манфур чеҳраларини шундай тасвирлаган: барча босмачилар раҳбарлари Иброҳимбек, Фузайл Махсум, Давлатмандбек; қӯрбошилар – Қарохон-бий, Туғай-сари, Абдураҳмон мингбоши, Кӯр Шермат, Эшони Султон, Нусратшоҳ, Абдураҳмон Парвоначи ва бошқа босмачи гуруҳлар раҳбарлари; кӯп сонли оддий босмачилар; Бухоро халқ республикаси масъул ходимлари Али Ризо ва Дониёл босмачиларга қӯшилишди; Шарқий Бухоро босмачилари бошлиғи, тожиклар билан ҳеч қандай алоқага эга бӯлмаган ва Туркиядан келган ажнабийлар – Анварпошо ва унинг юртдошлари Қаро Козимпошо, Салимпошо, Юсуф Зиё, Сурайё Афанди ва бошқалар. 
Устоз Айний босмачиларнинг жаллодликларини турли рангларда тасвирлабгина қолмасдан, балки заҳматкаш халқнинг босмачиларни синдиришдаги ҳиссаси ва ишчиларнинг мажбуран уларга гирифтор бӯлганликларини ҳам эслатиб ӯтади. Ёзувчи ӯз фикрини одилона баён этади: «Бир томондан фақирлар гуруҳ-гуруҳ бӯлиб ӯзларини фидойи гуруҳларга ёзишарди; бошқа томондан, босмачилар – зарурат ва ёки қӯрбошилар иғвоси-ю муллолар далолатига алданиб, босмачи бӯлганлар беш-беш, ӯн-ӯн киши бӯлиб келган ҳолда, ҳукуматга қуролларини топшириб, таслим бӯлишарди». 
Садриддин Айнийнинг босмачиларга нисбатан мавқеи «Ғуломлар» тарихий романи (1934) ва бошқа асарларида ҳам шу тарзда холис. У босмачиларнинг туркларга хос илдизини уларнинг аввалги бошлиғи манғитийлар сулоласининг охирги амири Саид Олим бӯлгани билан исботлайди. Уларнинг ҳарбий унвонлари ҳам туркий эди. Иброҳимбек – тӯйчибоши ва лашкарбоши, Абдураҳмонпарвоначи – ғози лашкарбошиси, Анварпошо – улуғ турк генерали, Сомипошо – бошқӯмондон, бошқа босмачилар – қӯрбоши, элликбоши, юзбоши, мингбоши, хулоса турк босмачилари барча терминлари – ӯзбекча. 
Шоирлар Лутфий «Салим партизан» (1938), Жавҳарий «Зафар» (1942) достонларида, Сотим Улуғзоданинг «Қизил калтакчилар» (1940) драмаси, Раҳим Жалилнинг «Одамони жовид» (биринчи қисми 1940, иккинчи қисми 1949) ва «Шӯроб» (1956-1967) романларида қӯрбошилар Холбӯта, Саидмурод, Иброҳимбек, Саидаҳмад, Исломбек, Машраб ва бошқаларнинг бугунги Тожикистоннинг шимолида амалга оширган тарожгарлик, одамкушлик, зулм ҳамда давлат ва халққа қарши бошқа амаллари ҳаққоний тасвирланган. Ушбу қаламкашлар ҳам устоз Айний каби ӯзлари яшаган йилларда босмачилар ҳужумлари ва янги ҳаётга қарши ҳаракатларини кенг ёритишган. 
Меҳмон Бахтий «Лаҳзаи жовид» (1966) намойишномаси, Жалол Икромий «Бухоронинг ӯн икки дарвозаси» романининг учинчи китоби бӯлган «Тахти вожгун» (1974)да, Фотеҳ Ниёзий «Ҳар беша гумон мабар, ки холист…» (1975) романида халқу давлат душманлари – босмачилар амалини тасвирлашган. 
Абдулҳамид Самаднинг «Гардиши девбод», Кароматулло Мирзонинг «Дар орзуи падар», Шоҳмузаффар Ёдгорийнинг «Васваса» романларининг баъзи қаҳрамонлари мансабга етиш ё ёмон рафторли шахслар таъсирида босмачиёна хислатлар пайдо қилган ва халққа жабру зулмни раво кӯрганлар қораланади.
Биз бир мақолада босмачилик ҳаракати пайдо бӯлиши тарихи ва унинг фожиали оқибатларидан хабар берувчи барча асарларни назардан ӯтказа олмаймиз. Фақат тожик ёзувчиларининг асарлари ҳаётнинг воқеий ҳақиқатини қамраб олганини таъкидлашни истаймиз. Тарихий воқеийлик ва босмачиларнинг амаллари, шунингдек, М.Эркаевнинг «Тожикистонда фуқаролик уруши тарихи» (1966), Т.Каримовнинг «Октябр Социалистик Буюк инқилоби ғалабаси ва Тожикистонда аграр масалалари ҳал этилиши», Р.Абдулҳаевнинг «Зарафшон устки оқимида Шӯролар ҳокимиятини мустаҳкамлаш (1818-1923)» (1972) ва бошқа тожик, рус, ӯзбек, туркман, инглиз олимларининг тадқиқотларида инкор этиб бӯлмас далиллар билан ёритилган. 
Тожик ёзувчилари босмачилик воқеалари бадиий тадқиқотида муаррихлар асарларидан муҳим нарсаларни қӯлга киритишлари шубҳасиз. Шу билан бирга, ҳақиқатни англаб етиш учун босмачилик ҳаракати бадиий тасвири янги йӯлу воситалари ва босмачилар янги типини ёратганларни излашади. Саттор Турсун Шӯролар даврида ёзилган «Баҳорнинг уч куни» романида тарихий воқеиятга янгича назар ташлаб, ҳамма босмачилар ҳам бир хил бӯлганми, дея тадқиқ этади. Йӯқ, албатта. Ҳаким Карим йигирманчи асрнинг ӯттизинчи йилларида ёзган ҳикояларида оддий ишчиларнинг алданиб, босмачиларга қӯшилганликларини кӯрсатиб ӯтганди. «Туҳфа»(1932) ҳикоясида бир неча нафар камбағал деҳмон босмачиларга қӯшилганликдан пушаймон бӯлиб, Остонақул қӯрбоши ва унинг дӯстларини асир олишади ҳамда ҳукумат одамларига совға сифатида топширишади.
Бундан кейин ҳам босмачилар ва тожик халқининг уларга қарши кураши тӯғрисида турли жанрдаги асарлар ёзилади. Чунки рус адабиёти ва киносида Колчак, Врангел, Деникин… шахсияти ҳақида янгидан-янги асарлар пайдо бӯлмоқда. Тожик ёзувчилари ҳалигача Иброҳимбек, Фузайл Махсум, Сайидаҳмад ва бошқаларнинг ҳақиқий чеҳраларини зарур даражада тасвирлашгани йӯқ. Бу босмачалар, содда, беақл, аблаҳ, гӯл ва гумроҳ эмасдилар. Улар доно, зийрак, маккор, ҳушёр, қӯрқмас ва иродали инсонлар саналарди. Болшевиклар ҳукуматининг ҳар бир хато ё ӯринсиз режаларидан ӯзларига қарши фойдаланишарди. Аммо ҳарбий билимни билмасликлари, жанг тактика ва стратегиясидан огоҳ бӯлмаганликлари, халқ уларни ҳимоя қилмаслиги сабабли, мағлубиятга рӯпара келишарди. Улар на ҳаётда ва на адабиёту санъат асарларида мусбий қаҳрамон бӯла олмасликларини ҳаётнинг ӯзи исботлади. Бу борада ҳаракат қилишнинг ҳам аҳамияти йӯқ, балки зарари бор. 
Шунинг учун, ӯқитувчи Жамолиддин Собир «Босмачилик ҳаракати чеҳраларидан қаҳрамон ясаш нима учун?» («Жумҳурият», 2011 йилнинг 30 апрели) мақоласи билан ӯз вақтида изтироб бонгини уради. Эҳтимол, босмачиларни қаҳрамонлик даражасига кӯтариш мақсадига эга бӯлган шахслар улар – йигирманчи асрнинг 90-йиллари мужоҳидларининг давомчиларини ҳам «миллий қаҳрамон» эълон қилишар? Гап шундаки, «бу ҳодисалар асил ташкилотчилари ва ӯйинчилари 90-йилдаги қарама-қаршиликларда «жиҳодий» йӯналиш беришиб, ӯзларининг сиёсий ӯйинларини фақат босмачилик ҳаракатига миллатпарастликни бериш учун бошлашди». 
Кароматулло Мирзонинг «Дар орзуи падар» учинчи китобида Тожикистонда 90-йиллардаги қарама-қаршиликлар хорижий ташкилотчиларининг сиёсий чеҳралари ва уларнинг маҳаллий сиёсатбозлар билан алоқалари моҳирона тасвирланган. 
Йигирманчи асрнинг 90-йилларидаги тожиклар ӯртасида бемаъни урушга олиб келган номатлуб воқелар норозилар гуруҳининг давр ҳукумати сиёсатидан норозилик намойишидан бошланган эди. Сӯнгра сиёсий гуруҳлар ва номига халқ ҳаракатлари ташкил этиш бошланди. Тожикистон Демократик партияси ва «Растохез» ҳаракати фаолият бошлади. Кейинроқ баъзи сиёсатчилар чиқишларидан маълум бӯлишича, Ислом тикланиш партияси махфий 16 йил илгари таъсис топган бӯлиб, масжидларда амал қилган экан. Буларнинг барчаси ӯзини Коммуният партияси ва даврнинг ҳукуматига қарши қӯярди. Тожикистон сӯз ва виждон эркинлигини демократик қоидалар сифатида эълон қилгани ва сиёсий партия фаолиятига ижозат берганида, Ислом тикланиш партиясининг «Адолат» газетаси чоп этилди. Аста-секин тожик сиёсий мухолиф кучлари шаклланди. Бегоналар ошкору яширин бу кучларга раҳнамолик қилишарди. Москва телевидениеси «Мавқе» номли дастур ташкил этгани ва унинг намояндаси Душанбега келиб, Тожикистон қозиси Ҳожи Акбар Тӯражонзоданинг гапларини ёзиб кетганини эслайман. Унча кӯп вақт ӯтмасдан, уларнинг замон жамоатчилик ва сиёсий вазиятида Ислом динининг роли тӯғрисидаги суҳбати рус тилида эълон қилинди.
Ислом тикланиш партияси, Тожикистон Демократик партияси ва «Растохез» номли халқ ҳаракати раҳбарлари-ю бошқа намояндаларининг босим ӯтказишлари натижасида Тожикистоннинг биринчи Президенти Қаҳҳор Маҳкамов вазифасидан истеъфо берди. Россиядан мухолиф гуруҳлар намояндалари А.Собчак ва Е.Велихов Душанбега келишган эди. Тожикистон Олий Кенгаши сессияси давом этарди. Аммо бошқа кабинетда қози домулло Мелихов ва Собчак билан биргаликда, Тожикистон вазирлари ва давлат комитетлари раисларига босим ӯтказиб, яхшилик билан истеъфо беришларини ташвиқ этишарди. 
Халқни майдонларга ажратишганди. «Озодлик майдони» ва «Шоҳидлар майдони» одамлари бир-бирларига аччиқ-қаттиқ гаплар айтишарди. «Шоҳидлар майдони»да Лоҳутий номидаги давлат академик драма театри ёнидан то В.В.Маяковский номидаги давлат драма рус театригача пойтахт марказий хиёбонини тӯсишиб, транспорт ҳаракатини тӯхтатганча, чодир тикишди. Бу тартибсизликлар раҳбарлари мутаассиб хурофотпарастларини қуролли курашга ҳидоят қилиб, содда ёшларга қурол бериб, шундай дейишарди: «Ғалаба қозонсанг, ғози бӯласан, ӯлсанг, шаҳид бӯлиб, жаннатга кирасан!» Ӯтган асрнинг йигирманчи йилларида ҳам қӯрбошилар ва бузғунчи уламолар босмачилар домига тушган бесавод ёшларга шундай дейишарди.
Булар йигирманчи аср охирида босмачиликнинг янги тури ҳисобланарди. Полковник Маҳмуд Худойбердиевнинг вилоят марказини фожиага гирифтор қилган қӯшни республиканинг Суғд вилоятига қӯшни Бахмал мавзесига қуролли ҳамласи янги давр босмачилиги эди. Тожикистонда янги босмачилар бошлаган жанг 120 минг нафардан зиёд одамни ӯз комига тортиб, бир миллион нафарзан зиёд кишининг Афғонистонга мажбурий муҳожиратга бориши боисига айланди. Унинг моддий-молиявий зарари саккиз миллиард Америка долларига баравар бӯлиб, меҳнаткашларнинг 35 000 манзили мол-мулклари билан йӯқотилди ва 55 минг нафар бола етим қолди. Бу барча фожиаларга қарамасдан, ношукр бандалар бугунги кунда ҳам қотилликка қӯл уришмоқда. Мулло Абдулло ва унинг издошларининг Рашт ноҳиясидаги амалиёти бундан далолат беради. Бу қонхӯр гуруҳ томонидан ӯлдирилган 15 кишининг 10 нафари 17дан 31 ёшгача эди. Қарийб уларнинг барчаси мустақиллик даврида туғилган. Мужоҳидлар уларни алдаб, қӯлларига қурол берганликлари равшан. 
Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмоннинг фидокорона ҳаракатлари ва тожик мухолифати раҳбари Сайид Абдуллоҳ Нурий якдиллиги шарофати билан мамлакатимизда тинчлик ва миллий ярашув қайта тикланиб, сӯнгра бунёдкорлик даври бошланди.
Тожиклар орасидаги тинчлик дипломатий тарихида энг нодир сиёсий воқеалардан бӯлиб, жуда ёш мустақил давлатимиз куч-қудратини кӯрсатади. 
Тинчлик ва миллий ярашувга эришиш умумий келишув тарихий ҳужжатининг имзоланиши ҳар иккала томон янги тафаккурининг ёрқин ҳодисаси эди. Тожикистон тажрибасида давлат ва Ҳукуматнинг яратувчанлик сиёсатида янги тафаккур татбиқини очиқ-ойдин мушоҳада қилиш мумкин. Иқтисодий ислоҳот сиёсатини амалга ошириш, жумладан, 75000 гектар ерни халққа доимий ишлатиш учун бериш ва деҳқон хӯжаликлари ташкил этиш, эҳтиёжмандларга томорқа участкалари тақсимлаш, бозор муносабатларини йӯлга қӯйиш, тадбиркорликни ривожлантириш тинчликнинг инкор этиб бӯлмас далиллари эмасми? 
Агар урушга якун ясалмаса эди, давлат Тожикистонни коммуникацион боши берк кӯчадан чиқариш ва уни ҳал этиш йӯлларини излай олармиди? Ваҳдат халқаро йӯли, Панж дарёсида мамлакатимизни хорижий давлатлар билан боғловчи тӯртта катта кӯприк, мамлакатни энергетик танқисликдан қутқарувчи «Сангтӯда-1» ва «Сангтӯда-2», Роғун гидроэлектростанциялари қурилиши тинчликнинг самараси эмасми? Агар тинчликка эришилмаганда, Тожикистон Республикасини дунёнинг 130та давлати танирмиди ва биз ӯнлаб мамлакат билан иқтисодий-савдо ҳамкорликларни йӯлга қӯя олармидик? Тожикистон ташқи сиёсатининг мазмун-моҳияти бӯлган дӯстлик ва ҳамкорлик ҳам тинчликнинг катта қадриятларидан саналади.
Биз бу барча ютуқларни, асосан, тинчлик ва миллий ярашувга эришилгандан кейин – 1997 йилнинг иккинчи ярмидан бошлаб 13 йил давомида қӯлга киритдик. Шунинг учун, уруш тугаганидан шукрона қилиб, тинчлик, ободончилик ва ҳаёт осудалиги қадрига етишимиз керак. 
Бироқ афсуски, жамият алоҳида доираларининг Тожикистон давлати ва Ҳукумати сиёсатига шукрона қилмасликлари ҳалигача қулоққа чалинади. Мамлакатда муқаддас Ислом дини барча талабларини бажо келтириш учун шароит муҳайё бӯлишига қарамасдан, экстремистик-диний ҳаракатлар жамоатчилик тинчлигига раҳна солмоқчи бӯлишади. «Таҳрир» партияси ва «Салафия» ҳаракатининг ноқонуний фаолияти гумроҳ ёшлар ва баъзи ота-оналарни ӯз домига тортади. Баъзи ота-оналар турли йӯл ва воситалар билан балоғатга етмаган ё ҳалигача хом фарзандларини хорижга – диний мактабу мадрасаларга жӯнатишиб, улар муқаддас Ислом дини асосларини ӯзлаштириш ӯрнига, экстремистик ақидалар таъсири остида қолишади.
Афсуски, баъзи ватандошларимиз мустақиллик даври мобайнида қӯлга киритилган ютуқларни кӯрмаганликка олиб, халқни хато йӯлга бошлашни истайдилар. Улар учун тинчлик, ярашув, розилик, миллий бирликнинг бир пулчалик қадри йӯқ. Уларнинг мақсади жамиятни нотинч қилиш ва хорижий хожалари ҳисобидан кайфу сафо қилиб юришдан иборат. 
Кӯпгина хорижий давлатлар дипломатлари Тожикистон тажрибасини ӯрганиш учун келишаётган бир пайтда, баъзи миллий сиёсатчилар бунёдкор ҳукуматни танқид қилиб, ӯз «пешво»ларини таърифлайдилар. Бу иззатталаблик ва мансабпарастликнинг бир кӯриниши бӯлиб, жамиятни нотинчлик гирдобига тортади.
Мақсадлари мамлакат ободлиги ва халқ ҳаёти тинчлиги бӯлган турли миллат ва турли мазҳаблар буюк шахсиятларининг фикру андишалари ӯзаро яқиндир. АҚШнинг марҳум Президенти Жон Кеннедининг қабр тошига унинг шундай сӯзлари ёзилган: «Азиз Америка, Сизлар Америка Сиз учун қандай ишларни амалга оширгани ва қандай ишларни охирига етказганини иддао қилманг. Бир мартагина ӯзингиздан Америка учун нима иш қилганингиз ҳақида сӯранг!»
Тожикистоннинг ҳар бир фуқароси ҳам ӯз Ватани тараққиёти, тинчлигу барқарорлик ва ёрқин келажак учун қандай хизмат қилганликлари ҳақида савол беришлари мумкин. 

Атахон САЙФУЛЛОЕВ,
филология фанлари доктори, профессор. 
(«Жумҳурият» газетасидан қайта нашр , 07.06.2011 йил).

http://jumhuriyat.tj/index.php?art_id=7335.

Ҳеҷ овозе нест
 

Мо дар шабакаҳои иҷтимоӣ

facebook.pngmail.ru.pngyoutube.pngvk.png

 

Суроғаи мо

вилояти Хатлон

735180   ноҳияи  Шаҳритуз

кӯчаи И.Сомонӣ №51

Бинои Мақомоти иҷроияи маҳалии ҳокимияти давлатии ноҳияи Шаҳритуз