Main menu

ТЭТ ИТПНИНГ УЯТСИЗ ВА МУВАФФАҚИЯТСИЗ АМАЛЛАРИ

Мухбиримиз Довуд Исматий бир неча кун аввал тарих фанлари доктори, профессор Зикриё Акрамий билан ТЭТ ИТПнинг раҳбариятию аъзоларининг ғаразли, қутқу ва туҳмат тарқатиш фаолиятига доир суҳбатлашди. Қуйида унинг асосий мазмунини муштарийлар эътиборига ҳавола этамиз. 

- ТЭТ ИТПнинг раҳбариятию аъзоларининг бугунги кунда сиёсий тутумларини қандай изоҳлаш мумкин? Бу шаръий ҳийлалару сунъий баландпарвозликлар ушбу ҳизб содир этган амаллар ва такрорий хиёнатлари бирон воқеий асоси борми ўзи?
- Дастлаб ТЭТ ИТПнинг сиёсий курашлари аввалбошданоқ фитнакорона эди ва ҳануз ҳам моҳиятан ўзгарганича йўқ. Аммо ТЭТ ИТПнинг раҳбарияти ўзларининг сиёсий курашлари шаклинги ўзгартириш фикрида гўё “халқчил” ва “деморатик” қилиб кўрсатиб, хаспўшлаш билан машғулдирлар. ТЭТ ИТП жаҳон ҳамжамияти ва мамлакат аҳолиси олдида ўзларининг шиорбозликлари билан гўё ўзларини курашларининг мақсади Тожикистон Республикасида халқчил жамият қуриш қилиб кўрсатмоқчи бўлишади. Уларнинг бу иддаолари риёкорона ва оми одамларни алдашдан бўлак нарса эмас. Шу ўинда “халқчил”, “халқчиллик”, яъни “демократия” бошқарув шакли ва халқ давлатчилиги диний давлатчилик усули ва бунёди нуқтаи назаридан бир-бирига қарама-қарши ва хилоф эканлиги қайд этиш ўринлидир. Агар диний давлатчилик шаклида жамият қонунлари шаръий санадлар устига қурилса, демокртик давлатчиликда эса, халқ хоҳиш-истаклари асосида қабул қӣлинади. Аз ин рў боиси тааљљуб аст, ки феълан раҳбарияти ТТЭ ҲНИ бархилофи ин масъалаи бунёдӣ ва мавқеъгирии аслии ҳизбии худ риёкорона љонибдории хешро аз арзишҳои демократӣ ва љомеаи мардумсолор вонамуд мекунад. Шунинг учун ҳам ТЭТ ИТП раҳбарияти партияларининг асл мавқесига зид ўлароқ ўзларини риёкорона демокртия ва халқчил жамият тарафдори қӣлиб кўрсатаётганликлари таажжублидир. Бу замонасозлик ва сиёсий ўйиндан бошқа нарса эмас. ТЭТ ИТПнинг бу тахлит риёкор позициясидан мақсад жаҳон ҳамжамияти ва инсон ҳуқуқларини ҳимоялаш идоралари эътиборини тортишдир. 
Сиёсий мавқелари борасида гап кетганда Тожикистон Республикасида тинчлигу осойишталикни таъминлаш, миллий манфаатларни ҳимоялаш ТЭТ ИТП раҳбарияти юксак мақсадлари эканлигини иддао қиладилар. Аммо афсуслар бўсинким, аслида ундай эмас. Агар ҳақиқатдан ҳам ТЭТ ИТП раҳбариятининг мақсадалари Тожикистон Республикасида тинчлигу осойишталикни таъминлаш, миллий манфаатларни ҳимоялаш бўлганида, унда нега ТЭТ ИТП раҳбарияти 2015 йилнинг ёзида тичлик ва миллий келишув шартномасини расман бир томонлама эътиборсиз санаб, тинчликка қарши бойкот эълон қилдилар? Бу ўз навбатида ошкора уруш эълнг қилган маъносини берарди. ТЭТ ИТП ўзларининг ушбу қизиққон мавқелари ортидан 2015 йилнинг сентябр ойида ТЭТ ИТП аъзо ва тарафдорларининг уюшган қуролли курашлари вужудга келди. Натижада, бу мамлакатда сиёсий-ижтимойи вазият оромсизлигию ўнлаб фуқаро ўлимига сабаб бўди. Ушбу вазиятни назарга олган ҳолда агар ТЭТ ИТПнинг ўзлари иддао қӣилиб келаётганларидек чинданам асл мақсадлари Тожикистон Республикасида тинчлигу осойишталикни таъминлаш, миллий манфаатларни ҳимоялаш бўлганида эди, унда нега гуруҳлари манфаатлари йўлида миллатнинг миллионлаб нафар ватандошларимиз жони ва минг йилларда қўлга киритган юксак ютуғимиз миллий давлатчилигимизни хатар остига қўйишди?
ИТПнинг давлат тузумига қарши тутган сиёсий йўли аввалбошданоқ фитнакорона, можарожўёна ва туҳмат тошини отишдан иборат эди. Таниқли адвокат Ф. Воҳидова ўлимига алоқадор йўлга қўйилган сўнгги ҳангома айтган сўзларимиз далилидир. Улар ҳатто мамлакатимиз фуқаролари ўлимидан ҳам ўз манфаатлари йўлида фойдаланишни исташади. Ватандан узоқда яшашлик ҳаққонийлик томирини англашлик ҳиссини наҳзатчилар тийнатидан йироқлаштирибди. Улар шарафли тожик халқи урф-одатига кўра, ўтган киши ҳақида яхши сўзлар айтишлик билан уни хотиралашни, лоақал сукут сақлашни афзал билишганини, наҳот, ҳис қилмасалар? 
- ТЭТ ИТП фаолиятини сиёсатшунослик ва ёки жамиятшунослик назариялари асосида бетарафона илмий ўрганиб чиқилса, уни қандай баҳолаш мумкин?
- ТЭТ ИТПнинг илгари ва ҳозирги фаолиятига назар солиб, бу экстремистик ташкилотни на “сиёсий партия” ва ҳатто “мухолиф партия” деб ҳам бўлмайди. Сиёсатшуносликнинг амалдаги тушунчаларига кўра, қонунга асосланган жамиятларда “оппозиция”, “сиёсий партия” “оппозицион партия” фаолият методи ва йўналишидан сиёсий курашларда фойдаланмоқчи бўлганлар биринчи галда ўзлари тинчликсевар бўлмоқлари лозим. Сиёсий партияларнинг барча жамиятда, айниқса, демократик жамиятда қудратни қўлга киритишдаги сиёсий кураши муҳим шарти шулким, кураш қонуний асосда бўлмоғи лозим, яъни барча ҳолларда сиёсий партиялар кураши соғлом, маданий ва қонун асосида бўлиши шарт. Сиёсий партиялар жамият тинчлигу осойишталигига рахна соладиган ва умуман, миллий манфаатларни хатар остига қўядиган ижозат берилмаган, ноқонуний, қўпол усулда ва қуролли кураш олиб боришга ҳаргиз ҳаққи йўқ. Шахс ё сиёсий партияларнинг қонун устувор жамиятлардаги сиёсий курашнинг ўз қизил чизиғи борки, у миллий қадриятлар мажмуи бунёдидир, уларни миллий манфаатлар мажмуи бунёди сифатида тилга олишади. Жамиятдаги барча шахслар ва сиёсий партиларнинг бу қизил чизиққа амал қилиши муҳим шартлардандир. Миллий манфаатларни ҳимоялаш энг муҳим дастгоҳи сифатида ҳар бир давлат ушбу қизил чизиққа риоя қилмай, мавжуд қадриятлар ва миллий манфаатларни хатарга рўпара қиладиган шахслар ё сиёсий партияларни сиёсий хатарли гуруҳлар сифатида тақиқлаш ва фаолиятини тўхтатишга ҳақлидир. Шу нуқтаи назардан аниқ-равшан айтиш мумкинки, ТЭТ ИТП сиёсий фаолияти “сиёсий партия” ва “оппозицион партия” сифатида ҳеч қачон амалдаги қонунчилик ва замонавий соғлом дунёқараш талабларига жавоб бермаган ва бермайди ҳам. Шунинг учун ҳам бу партиянинг илгариги ва ҳозирги фаолиятидан келиб чиқиб айтиш мумкинки, у хорижлик хожаларининг ғоявий, молиявий кўмаклари воситасида Тожикистон Республикасида конституцион ҳокимиятни босиб олишга ҳаракат қиладиган фақат бир террористик-эктремистик гуруҳдир, холос. 
ТЭТ ИТПнинг расмий ва норасмий кўп йиллик фаолиятини мамлакат мухолиф кучлари сафидаги соғлом ва яратувчан партия сифатида эслай олмаймиз. Зеро, у ҳамиша ўз гуруҳий манфаатларини миллий манфаатлардан устун қўйиб келган. Сиёсий гуруҳларнинг асл мақсадлари сиёсий қудратни қўлга киритиш билан чекланиб қолмаслиги лозим. Сиёсий партиялар ва шахсларнинг қадриятлару миллий муқаддасотларга этиромсизларча муносабатда бўлиб, фақат ва фақат сиёсий қўлга киритиш учун курашлари хатарли бўлиб, жамиятни фожиа сари етаклайди. Аниқроқ бўлиш учун соғлом ва яратувчан оппозиция Додожони Атовуллонинг “Яратувчан кучлар анжумани” ташкилоти ва Ҳафиз Бобоёров, Мирзораҳматов Саломиддин, Ҳарамгули Қодир каби ҳурфикр шахсларни, шартли равишда уларни Европа ва поссовет мамлакатлардаги маорифпарвар намояндалар асил чизиғи, “Янги блок”и сифатида намуна сифатида мисол келтириш мумкин. Намояндагони “Блоки нав” бо мавқеъгирии ин сиёсатмадорони муътабар маҳдуд намешаванд ва иттилооте ки мо дар ихтиёр дорем, љонибдорони ин хати сиёсӣ бамаротиб бештаранд. Бо мурури замон, ҳадди аксари равшанфикрони дар хориља қарордошта, аз адабиёт ва тафсири “Блоки нав” перомуни вазъи кунунии дастгоҳи истибдодии ҲНИ истифода хоҳанд кард. “Янги блок” намояндалари бу эътиборли сиёсатчилар билан чегараланиб қолмайди ва бизга маълум бўлишича, бу сиёсий йўналиш тарафдорлари бир неча баравар кўп. Вақт ўтиши билан хориждаги интеллигенциянинг аксар намояндалари “Янги блок” адабиёти ва шарҳида ИТПнинг айни пайтдаги зулмкор аппаратининг ҳозирги хҳолатидан фойдаланади. 
- ТЭТ ИТПнинг Тожикистон Республикасида сиёсий ҳокимиятни қўлга киритишдаги омадсизликларининг асл омилини нимада, деб биласиз?
- Энг аввало, ислом давлати таъсис этиш учун Марказий Осиёнинг поссовет мамлакатлари географиясида ижтимоий таянчнинг йўқлигини айтиш лозим. Гарчи бу мамлакатлар халқларининг аксарияти мусулмон бўлсалар-да, бироқ улар қўшни исломий давлатлардаги мазҳабий таассублар, ноором сиёсий аҳволлар мушоҳадаси сабаб дунёвий, эркин жамиятда яшашни афзал билишади. 
Айниқса, бизнинг республикамизда 1992-1997 йиллар давомида халқ мазҳабпараст гуруҳлар ва сиёсийлашган ислом гуруҳлари тортишишларини ўз кўзлари билан кўрган ва бошида ТЭТ ИТП турган тортишишлар натижасида 150 минг нафар қурбон берилганлигини асло унутишмайди, шунинг учун ҳам сиёсий исломни қабул қилишмайди. Бундан ташқари, мансабталаш мулло ё руҳонийнинг учун эндиликда ҳаргиз биродарига қарши қурол ўқталмайди, зеро, халқ сиёсий ислом тарафдорлари мамлакатни уруш комига тортиб, фуқаролик урушини бошлаб юборганликлари-ю, азиз Ватанни мотамсаро айлаганликларини, йиллар давомида миллату давлат намояндалари жонига юзлаб маротаба суиқасдлар уюштирганликларини ўз кўзи билан кўрган. Минглаб фуқаролармиз бу руҳонийлар сиёсатбозликлари ортидан ўлдирилиб, ундан ҳам кўпроқ болалар етиму қаровчисиз қолишди. Бу борада ҳатто Тинчлигу миллий бирлик битими имзолангандан кейин ҳам бегуноҳ ватандошларимизнинг ўлдирилишларига оид юзлаб даҳшатли саҳналарини эсга олиш мумкин. Сўнгра халқ ТЭТ ИТПнинг аслида манфаатжўй хорижий кучлар қўлидаги бир асбоб эканлигини ва хорижликлар мақсадларини амалга ошириш учун ҳатто ўз Ватани ва ватандошларига нисбатан курашнинг энг фожиали тури, жумладан, террору экстремизмни иш солишга тайёр эканлигини англаб етди. Халққа исломчиларнинг ўз миллати мақсадлари учун эмас, балки хожалари хоҳишлари ижроси йўлида хизматкор эканлиги ҳам маълум бўлди. Наҳзат қўмондонларининг аксари минтақадаги магфаатжўй мамлакатлар террористик мактабларида таълим олган кишилар эди. Улар фуқаролик уруши давомида ва ундан кейин ҳам юртимизнинг турли мавзеларида ўнлаб террористик амалиётлар ва суиқсдалар ташкил этишиб, Тожикистоннинг юзлаб кишилари ўлимига сабабчи бюўлишд, улар орасида республикангинг таниқлии шаҳхлар ҳам бор эди. Уларнинг террористик мафкуралари ўтган аср 90-йилларида “Муаллимнинг нони ҳаром”, “Муаллимнинг жанозасини ўқимаслик керак” ва шунга ўхшаш шиорбозликлари ортидан пайдо бўлган эдики, бу аста-секин ватаннинг ҳур фикрли кишиларини жисмоний террор қилишга айланиб кетди. Таниқли журналист Отахон Латифий, таниқли олимлар Муҳаммад Осимий, Юсуф Исҳоқий, Минҳож Ғуломов, Президент маслаҳатчиси Карим Юлдошев, тангиқли адиб Сайф Раҳимзод, марҳум муфтий Фатҳуллохон Шарифзода, шунингдек, Россия Федерацияси ҳарбий қисмининг 20 нафар аскарлари қтли ТЭТ ИТПнинг ҳисобсиз экстремистик жиноятларидан бир қатра холос.
ТЭТ ИТП бизнинг жамиятимиздаги сиёсий ҳокимиятни қўлга киритишдаги омадсизликларининг учинчи омили шундаки, мазкур партия мамлакат иқисодий-ижтимоий тараққиётида назарий ва амалий жиҳатдан ҳиссаманд бўлмаган ва бўлолмайди ҳам. Бу партия фаолияти сиёсий ва идеологик сатҳдан ошган эмас. Бу партия расман фаолият юритишга ижозат олганига қарамай, мамлакат сиёсий аренасида мавқега эга бўлиш ўрнига, афсусларким, халқнинг эътиқодини суиистеъмол этиб, ҳанузгача ислом номидан фойдаланиб, ўзининг қўл етмас мақсадларига етишиш йўлида фитнакорлик билан машғул бўлиб қолди.
Бир қатор ички ва ташқи омилларни инобатга олган ҳолда, шундай хулосага келиш мумкинки, мазкур партия Тожикистон Республикасида аслида сиёсий ҳокимиятни қўлга киритиш имкониятига эга эмасди ва эга бўлолмади ҳам. Бундай хулосага келиш учун аниқ далил ва исботлар мавжуд. Бу борада, таъкидлаш лозимки, мазкур партия сифат ва миқдор тайёрлиги нуқтаи назаридан бир давлат бошқарувида лозим бўладиган кадрларни жойлаштириш имкониятига эга эмасди ва ҳозир ҳам шундай. Кадрлар етишмовчилиги ва ИТП ТЭТ вакилларининг 1997 йилда Тинчлик битмини имзолашдаги саводсизлиги ҳамда унинг асосида давлат мансабларидаги курсиларнинг 30 фоизи турли фракцияларга берилиши очиқ-ойдин кўрсатилган эди. Ўша пайтда, нафақат, ИТП ТЭТ, балки мамлакатимизнинг бошқа тузилмалари ҳам давлат мансабларидаги курсилдарни тўлдириш учун ўз вакилларини тавсия этолмагандилар. Бу вазият ИТП ТЭТнинг кадрлар етишмовчилиги вазияти саводсиз вакиллари ва бузғунчи партия аъзоларининг ҳолатини кўратиб беради. Улар шу аҳволи билан бир мустақил давлатнинг маъмуриятини қўлга олмоқчи эдилар. ИТП ТЭТ, нафақат, ўша пайтда, балки 18 йиллик расмий фаолияти давомида ҳам ушбу жиддий нуқсонни тўғирлай олмади. Айни пайтда ҳам, ушбу партиянинг кадрлар замнаси ва мутахассислик даражаси ва унинг саводсиз вакиллари аввалгидек вазиятда турибди. Бу вазиятни, нафақат, сиёсий таҳлилчилар, балки ИТП раҳбариятининг ўзи, жумладан, Абдуллоҳи Нурий ҳам яхши биларди ва бир неча нутқларида бунга иқрор бўлганди. 
ИТП ТЭТнинг кадрлар масаласидаги ҳолатини унинг айни пайтдаги раҳбаридан сўраш керак, улар ўзларининг Тожикистондаги расмий фаолияти давомида жамият сиёсий-идеологик вазиятини нотинчлантириш ва ўз гуруҳлари манфаатини ҳимоялашдан ташқари нима ишларни бажарибди? Улар аслида сиёсий ҳокимиятни қўлга киритиш учун курашдилар. Нафақат, халқ, балки ҳатто, ўзларининг карбдарини тарбиялаш борасида ҳам бунча узоқ вақт мобайнида қилолмадилар. Мамлакатда ҳокимиятни қўлга киритишни истаётганларнинг тан олишларича, уларда сифат ва адад нуқтаи назаридан бир давлат бўйлаб кадрларни жойлаштириш имконияти бўлмаган ва бўлмайди ҳам. Шундай экан, мана шунчалик ақлий нокифоя иқтидори билан нега мамлакатда сиёсий қудратни қўлга киритишни истайдилар ва ўзларини давлат тараққиётининг устувор заминаларини бунёд этувчилар сифатида таништиради?
Аслида ИТП ТЭТнинг матахассис кадрлар тарбиясига бўлган эътиборсизлигини одатий ва мантиқий ҳолат сифатида айтиш мумкин. Зеро, ушбу партиянинг террорчи партия сифатидаги мақсади жамият тараққиётига ҳисса қўшиш эмас, балки ҳокимиятни босиб олиш ва динни политизациялаш бўлган, холос. 
ИТП ТЭТнинг сиёсий партия сифатида қудрат тепасига келиш имкониятини йўққа чиқарувчи тўртинчи омил бу, одамлар мазҳабий идеологияларга бирлаштирувчи куч сифатида ишонмайди. Одамлар яхши билади, ИТП ТЭТ, ҳатто, ўзининг сўнгги сиёсий мақсадига эришганда ҳам, Тожикистон миллий бирлиги ва яхлитлиги ҳамда жамиятдаги тинчлигу барқарорликни таъминлай олмайди. Зеро, диний партиянинг ҳокимият тепасига келиши билан диний меъёру қоидаларга афзаллик берилиб, уларга риоя қилишлик ихтиёрий эмас, балки мажбурий ҳолатга айланади. Шунга боғлиқ ҳолда, ИТП ТЭТ издошларининг диний-мазҳабий мутаассиб тафаккурини инобатга олиб, айтиш мумкинки, фуқароларнинг ҳуқуқлари поймол этилади. Бу эса, аҳоли фикрларининг торайиши ҳамда ижтимоий вазиятнинг оғирлашишига олиб келади. Шунингдек, Тожикистон жамоатчилигининг турли мазҳабларга эргашишини инобатга олган ҳолда, айтиш мумкинки, диний қоидаларнинг бирор-бир мазҳаб доирасида афзалликка эришиши мамлакатдаги мазҳабий қарама-қаршиликларга олиб келиши эҳтимоли ҳам ошиб боради. 
Ушбу тафсир билан кифояланамиз, бироқ суҳбатнинг кейинги қимсларида айтиб ўтиш лозимки, ИТП қочқинда юриши билан, нафақат, Тожикистон, балки МДҲ мамлакатларида ҳам одамлар ишончини йўқотган. Бу омил наҳзатчиларнинг юзаки қараш, ғазабланиш ва миллатни ёмон кўришлик каби хислатларининг кун сайин ортиб боришига хизмат қилган. 
- ИТП ТЭТнинг 2012 йилги Хоруғ шаҳридаги тартибсизликларни вужудга келтиришда қўли борми?
- Ҳа, ИТП ТЭТнинг бу воқеа билан тўғридан-тўғри алоқаси бор. Бунинг ёрқин мисоли ТИТП вилоят бўлимининг собиқ бошлиғи Сабзалиев Маҳмадризонинг қўзғолончилар саркардалари билан ҳамкорлигидир. Бундан ташқари, унинг ўзи ҳам вилоятдаги наҳзат партияси аъзоларини мамлакат қудратли тузилмаларига қарши қуролли қўзғолонга бошлаган қўзғолон саркардаларидан бири эди. Шунингдек, ушбу қуролли қўзғолонда собиқ ТИТПнинг Бадахшон вилоятидаги бўлими фаолларидан бири бўлган Шерак Карамхудоевнинг муҳим рол ўйнаши ҳам ИТП ТЭТнинг ушбу ҳодисага алоқаси борлигини исботлайди. Бузғунчи партия аъзоларининг исмоилия тариқати издошлари билан эътиқод зиддиятлари сабабли, наҳзатчилар кичик жиноий гуруҳлар, хусусан, Хоруғ шаҳри уюшган жиноий гуруҳининг ёш аъзоларини антимиллий мафкуравий ғоя остида бирлаштирган. Бу баҳолаш 2018 йилнинг 15 сентябригача эди. 
- Нима учун баъзи халқаро даражадаги кучлар аслида яшириш ва гоҳ-гоҳида ошкоро ИТП ТЭТни ҳимоя қилишади?
- Баъзи манфаатли халқаро субъектлар, афсуслар бўлсинки, ташқаридан қараганда тинчлигу барқарорлик кафли бўла туриб, аслида аниқ мамлакатлардаги нотинчлигу ихтилофларнинг асл омили саналади. Бу ҳолатни дунёнинг ҳар бир нуқтасида кузатиш мумкин. Сурия, Ироқ, Яман, Афғонистон ва бошқа мамлакатлардаги қарама-қаршилик ва ижтимоий нотинчликлар сўзимизнинг исботидир. 
Шубҳасиз, манфаатталаб қудрали можарочиларнинг асл ва стратегик мақсади ўша мамлакатларда низо келтириб чиқариш саналади. Бу эса, геосиёсий жиҳатдан ўта аҳамиятлидир. Улар турли геосиёсий минтақаларда мавжуд сиёсий кучлар таносуби ва жамият тинчлигу барқарорлигини йўқ қилиб, инқироз ҳолатини вужудга келтириб, шу йўл билан ўзларининг сиёсий ва ҳарбий аралашувини таъминлаб, бу борадаги ўрнини мустаҳкамлашни истайди. ИТП ТЭТ бундай кучлар учун аввалдан сиёсий абзор сифатида кўрилганди ва айни пайтда ҳам минтақа ва халқаро даражадаги кучлар ушбу абзордан умид узганлари йўқ. 
Ушбу кучларнинг баъзилари ҳозир ҳам террорчи партияни ошкоро ҳимоя қилиб келади. Ўтган асрнинг 90-йилларида, ИТП ТЭТ Тожикистон Республикасидаги Конституцион тузимни йўқ қилиб, ўрнига исломий давлат тузишга уринган пайтларда баъзи мамлакатларнинг махсус ҳарбий гуруҳлари ИТП ТЭТ жангчиларини махсус базаларда ўқитиб, уларга террорчи ва экстремистик курашиш усулларини ўргатарди. 
ИТП ТЭТни қўллаб-қувватлайдиган минтақа ва халқаро даражадаги манфаатли кучлар ўз режаларининг фажеали тугашини билсаларда, ўзларининг геосиёсий мақсадларига эришиш ва Марказий Осиёдаги нуфузини мустаҳкамлаш учун ушбу партиядан суистеъмол қилишни тўхтатмаган. Шу боисдан ҳам, ҳозирги ўта ҳассос тарихий пайтда, биз сиёсий ҳушёрликни қўлдан бермаслигимиз ва хиёнаткор гуруҳларнинг жамият фикрий муҳитини булғашига йўл қўймаслигимиз лозим. “Халқаро ҳамкор” номли ушбу кучлар ИТП ТЭТнинг уч ўн йилликдаги оғир жиноятларидан тўғри хулоса чиқармаган. Улар партиянинг ҳижратдаги аъзолари аслида ИШИДнинг уйқудаги издошлари эканлигини ҳамда бузғунчилик ва урушқоқ идеологиянинг яхши тажрибасига эгаликларини билишмайди. Бузғунчилик нуқтаи назаридан заиф бўлган ноҳияларда муҳожирлар яшайдиган кўчаларда мободо жабҳа пайдо бўлса, террорчилардан фарқи бўлмайди. Эшак эгарини ўзгартирса-да, эшаклигича қолаверади. 
- ИТП ТЭТнинг 2015 йилнинг сентябр ойидаги муваффақиятсизликка учраган тўнтаруви ҳақида қандай фикрдасиз?
- Наҳзатнинг хоин генерали – Ҳожи Ҳалим лақабли Абдуҳалим Назарзода бошчилигидаги бузғунчилар гуруҳининг қуролли тўнтаруви 2015 йилнинг биринчи ўн кунлигида Душанбе ва Ваҳдат шаҳарларида бошланиб, кейинчалик Ромит минтақасида натижасиз давом этди. Бу Тожикистон Республикасида давлат тўнтарувига уринган ИТП ТЭТнинг ақслиз ва ғаразли ҳаракатлари эди.
Аввало айтиш керакки, Назарзода воқеасига ИТП ТЭТнинг алоқадорлиги кўплаб ишончли далиллар билан исботланган бўлиб, бу баҳссиз ҳақиқатдир. Муҳиддин Кабирий, нафақат, хорижий хожаларининг маблағлаштиришига суянган ҳолда, балки шахсий даромадлари ҳисобидан ҳам ушбу сиёсий мақсадини ишлаб чиққан эди. 
Ушбу жиноят Тожикистон Республикаси тегишли тузилмалари томонидан гувоҳлар кўрсатмаси ҳамда аудио-видео ёзувлар орқали исботланди. Бу ҳақда мамлакат телевидение каналлари орқали хабар берилган эди. 
- ИТП ТЭТ ва унинг раҳбари Кабирий ташаббуси билан ташкил этилган “Миллий паймон” номли сиёсий тузилма ҳақида қандай фикрдасиз ва Сизнинг фикрингизча, ушбу сиёсий паймонни тузишдан ИТП ТЭТнинг мақсади нима?
- Бу масала ҳақида аввало айтиш мумкинки, бу паймон миллий паймон эмас, балки номиллий паймондир. 
ИТП ТЭТ томонидан ушбу паймоннинг таъсис этилишиги бир неча сабаб ва омиллар боис бўлди, энг муҳимлари қуйдагилардир:
1)Биринчи омил бундан олдин ИТП ТЭТ билан ТМКИ номи остида бирлашган тожик мухолифлари ва ҳурфикрлилар тажриба ва сиёсий билимлари ошганлигидадир. Тожик мухолиф кучлари, яъни ТМКИ фаолиятидаги ИТП ТЭТнинг кетма-кет берган сўзидан қайтиши ва ўзим бўлмас қабилидаги ҳаракатлари бошқа тожик мухолифтчиларининг кўзини очди. Шу боисдан ҳам, уларнинг аксарияти 2015-2018 йиллар давомида Муҳиддин Кабирийнинг доимий ҳаракатлари-ю осмоний ваъдаларига қарамай, унга “байъат” қилмадилар. Жумладан, Додожон Атовуллонинг Яратувчан кучлар анжумани, “24-гуруҳ”, “Ватандор” ва хориждаги кўплаб тожикистонликлар, хусусан, Ҳафиз Бобоёров сингари зиёлилар мухолифатчи кучлар ва ҳур фикрловчилардан бўлиб, ИТП ТЭТ ва унинг раҳбари Кабирийнинг қайта-қайта янги мухолифат кучларини тузиш борасидаги чақириқларини эътиборга олишмади. Уларнинг мана шундай устувор ва аниқ мавқеи Кабирийга “ташаббускор” ва “асосчи” сифатида олдиндан режалаштирган мақсадларига қисқа фурсатларда эришишига имкон бермади. 
Кабирий ИТП ТЭТ раҳбари сифатида бу вазиятдан ҳеч бўлмаганда зоҳирий қутулиш ва хорижий хожалари олдида ўзининг кучи ва имкониятлари сўнмаганлигини кўрсатиш учун навбатдаги найрагга қўл уришга мажбур бўлди. 
Бу найранг “Тожик ҳурфикрлилари анжумани” (раҳбари Алим Шерзамонов), “Тожикистонда ислоҳот ва тараққиёт ҳаракати” (раҳбари Шарофиддин Гадоев) ва “Марказий Осиё муҳожирлари ассоциацияси” (раҳбари Илҳомжон Ёқубов)нинг ўзларича тузган ва рамзий ташкилотлари бўлиб, янги коолиция тузиш ва ИТП ТЭТдан ажралиб чиққан мухолиф кучлар ўрнини тўлдириш мақсадида таъсис этилган. Қарангки, “Тожикистон миллий паймони” номли ушбу паймон ҳеч ким танимайдиган ва аъзолари кам бўлган учта гуруҳ ва ИТП ТЭТ замирида вужудга келган. Ушбу ўзларича ташкил этилган гуруҳларнинг Тожикистон халқи номидан “Тожикистон миллий паймони”ни ташкил этишга ҳақи борми? Албатта, йўқ! Зеро, уларнинг ҳеч бири Тожикистонда халқ томонидан эътироф этилган ташкилот эмас ва ҳатто, мамлакатимиз жамоатчилигининг озгина қисмини ҳар қамраб олмаган. Бундан ташқари, одамларнинг бундай ташкилотлар борлиги ҳақида хабарлари йўқ. Шундай экан, бир неча киши йиғилиб ташкил этган “Миллий паймон”нинг расмий давлат, халқ парламенти ва 9 миллион аҳоли номидан қарор қабул қилишга қандай ҳақи бор?
2) Қоғоз ва протоколларда ифодаланмаган ушбу тузилма ИТП ТЭТ томонидан таъсис этилишининг яна бир омили шундаки, айни пайтда, улар халқаро майдонда, хусусан, Европада диний мақсадларни илгари суриш билан кучли халқаро қўллаб-қувватловчи тополмайди. Шунинг учун ҳам, бугун Европада яшаётган наҳзат хиёнатчилари бу йўл билан ўзларининг исломий тарафдорларининг эҳсосини уйғотмасдан осонгина сиёсий гуруҳи номидан ислом сўзини олиб ташлашди. Бу билан эса, сиёсий гуруҳларини “халқпарвар”, “демократик” ва ҳатто, “дунёвий” сифатида намойиш этмоқда. ИТП ТЭТ раҳбариятининг бунчалик тез ўз рангини ўзгартиши риёкорлигининг далилидир. ИТП ТЭТ саркардалари сиёсий кураш тактикасининг ўзгариши улар аслида Исломдан кураш ва авом халқдан ўз сиёсий мақсадлари ҳамда ҳомийлари учун фойдаланганлигини кўрсатди. 
3) Учинчи омил шуки, ИТП ТЭТ ҳозир ўзларининг мағрурона иддоалари билан аслида Тожикистонда ҳеч бир ўрни ва ижтимоий қўллаб-қувватловчиси йўқлигини англаб етди. Яъни мамлакат аҳолиси қатламининг ҳеч бири ушбу бузғунчи ва ёлғон шиорлар тарқатадиган партияга ишонмайди. Бундан олдин ҳам наҳзатчиларга эҳтирос ва ишончсизлик кўзи билан қарардилар. Тожикистоннинг кўплаб фуқаролари минглаб одамларнинг ўлими ва миллионлаб кишиларнинг сарсон-саргардон бўлишларига сабаб бўлган фуқаролик урушидан сўнг, бу партиядан буткул кўнгил узишди ҳамда уларнинг сиёсий ҳаётда бўлишларини давлатчилик миқёсида нотинчлик омили бўлишини англаб етдилар. 
Шу боисдан, ИТП ТЭТ раҳбарияти ўзининг заифлашган мавқеини қайта тиклаш мақсадида тожик ҳурфикрлиларининг тарқалиб кетган тарафдорлари ҳисобидан қайта кучга тўлмоқчи бўлди. Бироқ тожик ҳурфикрликлари юқорида айтиб ўтганимиздек, ушбу террорчи партия билан бўлган ҳамкорликнинг аччиқ тажрибаси туфайли, уларга қўшилишни исташмади. 
Шунинг учун ҳам, ўтган йили ИТП ТЭТ томонидан “Тожикистон миллий паймони” номи билан ташкил этилган тузилма ёлғон ташкилот бўлиб, барча ижтимоий қўллаб-қувватловчилардан маҳрум. 
-Сўнгги пайтлардаги мушоҳадаларга кўра, ИТП ТЭТ раҳбарияти ўзларининг сиёсий курашдаги асл мақсадларини замонавий тарзда зийнатлартирмоқда, жумладан, улар демократик ва халқпарвар жамият қадриятлари ҳақида кўп гапирмоқда. Сизнинг фикрингизча, ИТП ТЭТнинг асл мақсади янги тарихий шароитда жаҳон ҳамжамиятидаги ўзгаришларга боғлиқ тезда ўзгарадими? Агар шундай бўлса, бир кун келиб ИТП ТЭТ раҳбариятининг ватанпарварлик ҳисси юксалиб, ўзларининг фуқарлик масъулиятини англаб етган ҳолда, миллату давлатга қарши амалларидан воз кечишига умид қилса бўладими? Наҳзатчиларнинг ушбу дунёвийлик ва секулорлик ҳаракатлари қай даражада 2000 йилларда Тожикистон Республикасида дунёвийлик тузими тарафдорларига қарши келишиб бўлмас баҳсу мунозараларидаги табиий уруш эътиқодига мос келади?
- Қани энди шундай бўлса, бироқ ИТП ТЭТ раҳбарияти ҳозирда жаҳон ҳамжамияти диққатини ўзларига қаратиш мақсадида, кураш шаклини ўзгартириш ва унга “халқпарварлик” ва “демократик” атамаларни сингдириш билан оввора. Уларнинг ушбу тактик ёлғонларига учмаслик керак, зеро, улар асл сиёсий мақсадининг мазмун ва моҳияти исломий давлат қуриш бўлиб қолди. 
ИТП ТЭТ раҳбариятининг мўмай маблағларни қўлга киритиш илинжида ҳомийлари олдида маълум вазифаларни, жумладан, Ватанимиз сиёсий вазиятини нотинчлартириш вазифасини зиммаларига олганлигини инобатга олсак, улар миллий манфаатларни ўз лойиҳавий манфаатларидан устун қўйиши гумон. Улар ва террорчи партияси тўби йўқ жарлик ёқасида туришибди. Шунинг учун кўп эҳтимол билан кейинчалик ҳам ИТП ТЭТ ва унинг раҳбарлари ўзларининг ташқи маблағлаштирувчилари турткиси билан турли бузғунчиликларга қўл уриши ва ушбу ҳаракатларини бажаришга доимий интилиши турган гап. ИТП ТЭТнинг можароли фаолиятидан маълумки, ушбу партия ўзининг сиёсий мақсадига эришиш ва ҳокимиятни қўлга киритиш учун барча жиноятларга тайёр. Мазҳабий таассубу жаҳолат устига ўрнатилган диний-мазҳабий сиёсий тузимни қуриш ушбу партиянинг аввалдан охиргача бўлган мақсадидир. Шу боисдан, ШҲТ Террорчиликка қарши минтақавий тузилмаси 2017 йилнинг 11-12 июл кунлари Теҳрон шаҳрида ўтказилган мажлисида ИТП ТЭТ фаолиятини бошқа террорчи-экстремистик гуруҳлар, жумладан, “Жабҳат-ун-нусра”, “Ҳизб-ут-таҳрир”, “Ислом давлати”, “Шарқий Туркистон Ислом ҳаракати”, «Акрамия», «Таблиғ жамоати», «Марказий Осиё мужоҳидлари жамоати», «Жундуллоҳ», «Ансоруллоҳ» ва бошқа террорчи ташкилотлар қаторида таништириб, ушбу бузғунчи гуруҳга қарши курашда ахборот алмашишни муҳим, дея ҳисоблади. 
Шунинг учун ҳам, ИТП ТЭТ раҳбарлари бу урунишлари бефойда эканлигини билишлари шарт. Зеро, мамлакат аҳолиси исломнинг ушбу ёлғончи ҳомийларининг асл башарасини кўрдилар ва ҳеч қачон уларга фитна қўзғашга имкон бермайдилар. Қочоқ бузғунчи ва шариатмадорлар жамият тараққиёти қадриятлари ва миллий манфаатларга қарши ўзларининг маҳаллийчилик, васваса ва хиёнаткорона жасоратлари билан тарихий хатонинг такрорланиши – “Антимиллий паймон” таъсис этдилар. Ушбу паймон хорижликлар ғаразининг ифодаси эканлиги, шубҳасиз.
«Имрўз News» № 13 (1802) 22.01.2019

Ҳеҷ овозе нест
 

Мо дар шабакаҳои иҷтимоӣ

facebook.pngmail.ru.pngyoutube.pngvk.png

 

Суроғаи мо

вилояти Хатлон

735180   ноҳияи  Шаҳритуз

кӯчаи И.Сомонӣ №51

Бинои Мақомоти иҷроияи маҳалии ҳокимияти давлатии ноҳияи Шаҳритуз