Main menu

Эксперт қирғиз амалдорининг Ворух ҳақидаги баёнотини савиясиз, деб атади

Александр Князев: «Ташиевнинг баёноти иғвогарона ва қабул қилиб бўлмасдир».
Эксперт қирғиз амалдорининг баёнотини савиясиз, деб атади.
«Ташиевнинг (Қирғизистон МХДК раиси Камчибек Ташиев – муҳаррир изоҳи) Ворух ҳақидаги баёноти ўз асосида иғвогарона: бошқа томон учун умуман қабул қилиб бўлмас нарсани таклиф этиш  бу онгли равишда бутун сўзлашув жараёнини боши берк кўчага бошлаш демакдир. Агар атайлаб таклиф этилмаган бўлса, бу мутлақо савиясизлик ва юз бераётган воқеани тўғри баҳолай олиш иқтидорига эга эмасликдан дарак беради»,- деди «Азия-Плюс»га сиёсатчи, Ўрта Шарқ ва Марказий Осиё бўйича эксперт Александр Князев.
Унинг сўзларига кўра, Тожикистон томонининг бу вазият – «юмшоқ қилиб айтганда, Қирғизистон томонининг ўйловсиз ҳаракати олдида сукут сақлаши мантиққа мувофиқ кўринади: бусиз ҳам қарийб ҳал этиб бўлмайдиган муаммоларни нега янада кучайтириш керак? Уруш эълон қилмайди-ку».
«Бироқ бу баёнот, менинг кузатувларимга кўра, Душанбенинг расмий мавқеидан қатъий назар, тожикистонликларнинг қирғизларга қарши миллий контентини тезлик билан ва жуда кескин кучайтирди. Қирғизистон томонидан ҳам тегишли жавоб ўзини узоқ куттирмайди, деб ўйлайман. Демак, мунозаранинг умумий даражаси кучаяди»,- тахмин қилади эксперт.
Князев на Қирғизистон ва на Тожикистон томони бу муаммоларни ҳал этишга тайёр эмаслигини айтади. Чунки турли даражадаги – шахсий маиший келишмовчиликлардан тортиб мамлакатлараро қарама-қаршиликлар тўпланишига жуда кўп вақт кетди.
«Келишилган тарзда баҳсли ҳудудларни тенг алмаштириш бу каби чегаравий-ҳудудий муаммоларни ҳал этишнинг ягона усули ҳисобланади. Айниқса, амалдорларнинг ўйламасдан қилган ҳаракатлари ҳисобга олинса, бошқа вариант умуман мавжуд эмас. Бироқ ҳозирги вақтда бу вариантнинг ҳам эҳтимоли жуда  кам. Иккала томонда ҳам аҳолига зарур тўловларни етказиш орқали маданиятли тарзда аламашиш учун захира йўқ. Бу эса ҳар бир ҳолатда ижтимоий табиатга эга, аммо айбдор образидан фойдаланилган  ҳолда кўрсатиладиган янги мунозараларни келтириб чиқариши турган гап», - қайд қилади Князев.
Унинг сўзларига кўра, қирғиз халқи орасида кимни айбдор қилишлари ва тожик халқи орасидан кимни айбдор, деб  ўйлаб топиш қийин эмас.
«Бу масалада жиддий ва босқичма-босқич иш олиб бориш керак. Келгусида мурожаат қилиш ва ушбу мураккаб, аммо, яна бир марта қайд қиламан, амалга ошириш мумкин бўлган  ягона ишни давом эттириш учун ҳудудлар алмашишнинг ҳеч бӯлмаганда биттагина ижобий кўриниши бўлиши керак»,- сўзини якунлади Александр Князев.
Бироқ бу баёнот тожик жамиятини қўзғатди: ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари #Ворух алмаштирилмайди» флешмобини йўлга қўйишди ҳамда ўз ерларини ҳар қандай йўл билан ҳимоя қилишга тайёрликларини билдиришди. Бу мавзу ҳақида, шунингдек, экспертлар ва журналистлар, маданият арбоблари, собиқ амалдорлар ҳам ўз фикрларини билдиришди.
Жумладан, Тожикистон Ташқи ишлар вазирлигининг собиқ раҳбари Ҳамрохон Зарифий Қирғизистон МХДК раҳбари шахсияти ҳақида гапирди ва унинг баёнотини тўлиқ алаҳсираш, дея атади.
 

Ҳеҷ овозе нест
 

Мо дар шабакаҳои иҷтимоӣ

facebook.pngmail.ru.pngyoutube.pngvk.png

 

Суроғаи мо

вилояти Хатлон

735180   ноҳияи  Шаҳритуз

кӯчаи И.Сомонӣ №51

Бинои Мақомоти иҷроияи маҳалии ҳокимияти давлатии ноҳияи Шаҳритуз