- Асосӣ
- Раиси ноҳия
- Мақомоти иҷроия
- Мақомоти намояндагӣ
- Санадҳои меъёрӣ-ҳуқуқӣ
- Қонунҳо
- КОДЕКСИ МЕҲНАТИ ҶУМҲУРИИ ТОҶИКИСТОН
- КОДЕКСИ ОДОБИ ХИЗМАТЧИИ ДАВЛАТИИ ҶУМҲУРИИ ТОҶИКИСТОН
- КОНСТИТУТСИЯИ ҶУМҲУРИИ ТОҶИКИСТОН
- ҚОНУНИ КОНСТИТУТСИОНИИ ҶУМҲУРИИ ТОҶИКИСТОН ДАР БОРАИ МАҚОМОТИ МАҲАЛЛИИ ҲОКИМИЯТИ ДАВЛАТӢ
- ҚОНУНИ КОНСТИТУТСИОНИИ ҶУМҲУРИИ ТОҶИКИСТОН Дар бораи интихоботи вакилон ба Маҷлисҳои маҳаллии вакилони халқ
- ҚОНУНИ ҶУМҲУРИИ ТОҶИКИСТОН ДАР БОРАИ ЗАБОНИ ДАВЛАТИИ ҶУМҲУРИИ ТОҶИКИСТОН
- ҚОНУНИ ҶУМҲУРИИ ТОҶИКИСТОН ДАР БОРАИ МАҚОМОТИ ХУДИДОРАКУНИИ ШАҲРАК ВА ДЕҲОТ
- ҚОНУНИ ҶУМҲУРИИ ТОҶИКИСТОН Дар бораи мубориза бар зидди коррупсия
- Қонуни конститутсионии Ҷумҳурии Тоҷикистон ДАР БОРАИ ТАРТИБИ ҲАЛЛИ МАСЪАЛАҲОИ СОХТИ МАРЗИВУ МАЪМУРИИ ҶУМҲУРИИ ТОҶИКИСТОН
- Қонуни Ҷумҳурии Тоҷикистон Дар бораи хизмати давлатӣ
- Қарорҳои маҷлиси вакилони халқ
- Қарорҳои раиси ноҳия
- Қонунҳо
- Муроҷиати шаҳрвандон
- STATEMENT Following the Meeting of the Special Services of Iran, Kazakhstan, China, Pakistan, Russia, Tajikistan and Uzbekistan
- Дастгоҳи раиси ноҳия
- Наимова Раҷамо модари Сангова Сумая духтаре, ки Кури Юнус фиребаш дод
- ПОЙТАХТИ ДАВЛАТ ВА ИСТИҚЛОЛИ МИЛЛАТ
Тожикистон Республикаси Миллий хавфсизлик давлат комитети Чегара қӯшинлари Бош бошқармаси матбуот маркази изҳороти
Пан, 03/14/2019 - 14:56
Тожикистон Республикаси Миллий хавфсизлик давлат комитети Чегара қӯшинлари Бош бошқармаси матбуот маркази 2019 йилнинг 13 март куни Исфара шаҳрининг Ворух минтақасида икки томонлама келишувларга зид ӯлароқ, Қирғизистон томони «Коктош-Оқсой-Тамдиқ» йӯл қурилишини бошлаганини хабар қилади.
Бунга нисбатан қирғизларга Исфара шаҳрининг Ворух қишлоқ жамоати аҳолиси эътироз билдирган бӯлиб, ӯз навбатида, Қирғизистон томони Ворух қишлоқ жамоати аҳолиси томон ӯқотар қуроллардан фойдаланган. Шунинг бараварида, Қирғизистон қудратли органлари «Исфара-Ворух» йӯлини ёпиб, Тожикистон Республикаси фуқаролари транспорт воситалари ҳаракатини тӯхтатган. Бу ерда қирғиз чегарачилари Тожикистон Республикаси фуқароларига тегишли бӯлган иккита «Газел» русумли автомашинани 30 нафар мусофир билан «Оқсой» чегара отрядида гаровга олган. Ворух қишлоқ жамоатига Боткен ноҳияси Оқсой қишлоқ жамоати раиси ӯринбосари Эркин Жалчиев раҳбарлигидаги 50-60 нафар Қирғизистон фуқароси келиб, Ворух қишлоқ жамоати аҳолисини тошбӯрон қилишган. Натижада, Тожикистон Республикасининг 11 нафар фуқароси турли тан жароҳатлари олиб, касалхонага ётқизилган.
Чоркӯҳ қишлоқ жамоатининг Хожа Аъло қишлоғи ҳудудида Қирғизистон Республикаси фуқаролари томонидан ов қуроли фойдаланилиб, натижада, Тожикистоннинг 1976 йили туғилган фуқароси, Чоркӯҳ қишлоқ жамоатининг Сомониён маҳалласида истиқомат қилувчи Ҳусейн Ҳакимов юрагидан яраланиб, касалхонада оламдан ӯтди. Шунингдек, катта минтақавий нозир, милиция катта лейтенанти Саидшариф Авеззода оёғининг сони қисмидан, фуқаролар – 1973 йили туғилган, Чоркӯҳ қишлоқ жамоатининг Таги-сада маҳалласида истиқомат қилувчи Мақсаджон Атамов бошидан, Хожа Аъло қишлоғида истиқомат қилувчи 1973 йили туғилган Раҳим Аюбов оёғидан жароҳатланди. Шу билан бирга, тош отиш натижасида Чоркӯҳ қишлоқ жамоатининг Мӯминобод маҳалласида истиқомат қилувчи, 1984 йили туғилган Раҳмониддин Соҳибов жароҳат олди. Шунингдек, Қирғизистон Республикаси фуқаролари томонидан Чоркӯҳ қишлоқ жамоатининг Хожа Аъло қишлоғида истиқомат қилувчи Абдумажид Мулложоновнинг омбори ва Сомониён маҳалласи тегирмони ёндириб юборилди.
Зикр этиш жоизки, ушбу можаро сабабчиси Боткен ноҳиясининг Оқсой қишлоғи раиси, Қирғизистон Республикаси фуқароси Роза Усарова бӯлиб, бу ишни Хожа Аъло қишлоғи яқинидаги мавзеда тош-шағал захираларини қайта ишлаш минтақасини босиб олиш мақсадида йӯлга қӯйган. Охирги воқеалар таҳлилининг кӯрсатишича, Роза Усарова Тожикистону Қирғизистон муносабатлари мураккаблашишидан манфаатдор бӯлиб, ҳар доим қирғизу тожик халқлари орасида миллий низони қӯзғаш учун ҳаракат қилиб келмоқда.
Ворух ва Оқсой чегарасидаги вазият айни пайтда тинч бӯлиб, икки мамлакат чегарачилари назорати остида турибди.
Вазиятни мувозанатга келтириш учун Суғд вилояти раиси ӯринбосари Баҳоваддин Баҳодурзода бошчилигидаги Тожикистон Республикаси намояндалари ва Қирғизистон Республикаси намояндалари орасида Исфара шаҳрининг Зарафшон маҳалласи ҳудудида сӯзлашувлар олиб борилиб, ушбу масалалар муҳокамаси давом этмоқда.
https://khovar.tj/2019/03/tozhikiston-respublikasi-millij-havfsizlik-dav...